Сохта муслималар кўпайди ё Раб, Хижобдан иблислар ниқоб тақдилар. Нафслар қўзғолди ортидан қараб, Шайтоний нигохлар тўйиб боқдилар. Турфа хил бўёқлар чоплашар юзга, Қадамда рўй берар кўз зинолари. Олмалар теришни боплашар кўзга, Ундан иболироқ хинд кинолари. Кўз-кўз қилиб юрар ғурурли даюс, Қулоқда симлари сирли наволар. Ўтишар кеккайиб минглаган беюз, Ана иболар-у мана хаёлар. Фирибгар аёллар устаси фаранг, Нафсга суйкалиб солади оғу. Тунлари изғиса капалак деманг, Ахр капалаклар пок мавжудотку! Кўчалар, бозорлар иблисга тўла, Билмаган бўлса гар билиб олсинлар. Тор кийиб ликкиллаб юргандан кўра, Яхшиси кийинмай юрақолсинлар! Ифорга чўмилган хижоблари тор, Хидлашга бурунлар уялар бироз. Иффа