Ку'зларинг чиройли, ростини айтсам,
Термулиб яшасам уларга қани...
Шу ку'злар ишваси сехрлаб қу'йди,
Қалбига у'т ёқиб мендек телбани...
Бу'са олмоқ илинж, яноғларингдан,
Юзингга хол каби у'рнашиб олсам.
Сочларинг уйноқлаб у'тгувчи шамол,
У'ша лахзаларда мен бу'либ қолсам.
Қанийди... айлансам киприкларингга,
Илинган бир томчи, қувонч ёшига.
У'смадек яшнасам атига бир кун,
Ва су'нгра, жо бу'лсам камон қошига,
Сен ёрни ...
Сен ёрни дил маконида,
Ишқ исён айласа, яшагим келар.
О... Менинг фариштам, хатоки минг йил,
Қошларинг яйратиб яшнагим келар.
У'смадек юрагим сиқиб кафтингга...
Анварбек.