Жудо этма ҳамрозимдан, Қиблага поёндозимдан... Жоним билан чиқар, билсанг, Айирма жойнамозимдан! Қалбим унга қизғанчиқдир, Бошқа йўллар сирпанчиқдир, Иймонимга ёпинчиқдир, Айирма жойнамозимдан! Юрак сажда билан тирик, Ибодатда йўқдир ҳадик, Тунларимга танҳо шерик Айирма жойнамозимдан! Ёшим артар йиғлаганда, Тўшагимдир ухлаганда. Ғамдошимдир хоҳлаганда, Айирма жойнамозимдан! Қалб уйига йўлай кўрма, Нархи оғир, тўлай кўрма. Борим шу, кўз олайтирма, Айирма жойнамозимдан! Онамга ҳам айтмас сўзим Тунлар унга айтдим ўзим, Ўйиб олгин майли кўзим, Айирма жойнамозимдан! Ҳаддан ортиқ бўлса ҳам кенг Фирдавс боғи йўлимга тенг. Бу жудолиқ ўлимга тенг Айирма жойнамозимдан! Содир этиб дастлаб хато, Сажда қ