Дилдаги мехрингиз булмасин адо,
Азиз бошингизни асрасин Худо,
Сиз учун дустларим, жонимдир фидо,
Хар бир тонг хайрли, муродбахш булсин!!!
Энг эзгу тилагим сизга аргумон,
Оилангиз бахтига булинг сог-омон,
Бурилманг хиёнат кучаси томон,
Хар бир тонг хайрли, муродбахш булсин!!!
Согликнинг кадрига борида етинг,
Шайтоний даврадан узокрок кетинг,
Илохим муроду максадга етинг,
Хар бир тонг хайрли, муродбахш булсин!!!
Шукрона келтиринг отган тонг учун,
Ураётган юрак, акл, онг учун,
Берганига шукур ризку нон учун,
Хар бир тонг Муборак булсин!!!