Пул жигардан эмиш азизлар,
Усиз битмас эмиш ҳеч юмиш,
Очиларкан барча тўсиқлар,
Шундан бўлар фаровон турмуш,
Давраларнинг тўри сеники,
Нигоҳларнинг қўри сеники,
Билинмагай қилганинг ҳато,
Бегоналар дўст бўлар ҳатто,
Гар тусасанг уйлар қурасан,
БНВ ё мерсда юрасан,
Парвонадур ёнингда ҳурлар,
Бош эгади пойингда зўрлар,
Не бир ишлар битмайди дейсиз,
Не базимлар кутмайди дейсиз,
Ошиғингиз олча ҳамиша,
Фақат бойлик пул бўлса ўша,
Қўл кўтарди бола отага,
Алиштирди хақни хатога,
Ҳар нарсани нархи бор эмиш,
Кўр айлади кўзни зар кумуш,
Қодир экан неларга қаранг,
Оддигина қоғоз пул аттанг,
Қаро бўлди пул учун не юз,
Кимлар орин сотдилар афсус,
Фақат яна икки оғиз сўз,
Инсон бахти сотилмас пулга,
Тикла