20.12.2014, 13:50 //ЖамиятСурхондарёлик аёл “Одноклассники”да сохта аккаунтлар очгани учун жазоланди«Одноклассники» логотипиСурхондарё вилоятида истиқомат қилувчи аёл, жиянининг илтимосига кўра, “Одноклассники” ижтимоий тармоғида сохта аккаунтлар очгани учун тегишли жазо олди. Бу ҳақда “Қалқон” журнали 2014 йил ноябрь сонида маълумот берилган.Маълум бўлишича, Сурхондарё вилоятида истиқомат қилувчи бир йигит онаси кўрсатган қизга эмас, ўз севган қизига уйланишини билдирганида, ҳамма унга қарши чиққан, шундан сўнг йигит уйдан бош олиб чиқиб кетган, севган қизи ҳам унга эргашган.Йигит нисбатан узоқ вақт давомида уйига келмаган, ота-онасидан хабар олмаган, севган қизи билан бирга яшай бошлаган.