Гапиришга мажбурман,
Чидаб бўлмас холат бор.
Эси кетар эркакни,
Гар қизлар кийинса тор.
Бири новча бири паст,
Баъзилари тўлиқча.
Йигитчалар гап ташлар,
Ана ўтди балиқча.
Фабрикалар кўйлакни,
Тикмайдими кенгини.
Ёзда баъзи қизларни
Тополмайсиз енгини.
Қандай кўйлак кийсалар,
Баданида турар зич.
Почти хамма қизларни,
Тирноқлари бир қарич.
Туфлию- этик дахшат,
Каблог қурғур қиличдай.
Чумоли сифат беллар,
Жон олишга турар шай.
Қулоғига бир эмас,
Ўнта зирак тақади.
Чақнаб турар кўзлари,
Линза бўлиб чиқади.
Киприклар хам ясама,
Бу не замон во дариғ.
Бугун қора турган соч,
Эрта индин сап-сариқ.
Қолмаган қошнинг туки,
Ўрнида кўк татуаш.
Нима бало деб баъзан,
Кампирларн