ҚАЛБЛАР УЗОҚЛАШМАСИН
Бир куни муаллим ўқувчиларидан сўради: – Одамлар жанжаллашганида нега овозини баланд кўтаради? – Асаби бузилгани учун, – деб жавоб берди бир ўқувчи. – Тўғри, – деди муаллим. – Аммо ёнма-ён турганда бақиришга на ҳожат? Бу ҳолатда секин гаплашса ҳам бўлади-ку, шундай эмасми? Бир оз сукутдан кейин ўқувчилар берган ҳар хил жавобларнинг бирортаси муаллимни қониқтирмади. Охири ўзи бундай деди: – Одамлар бир-биридан норози бўлиб уришаётган пайтларида қалблари узоқлашади. Ўртада бўш қолган масофани тўлдириш ва гапини бир-бирига эшиттириш учун бақириб гапиришади. Жаҳл отига миниб олиб, пастга тушгилари келмайди. Аммо бир-бирини ёқтириб, яхши кўриб қолганлар асло бақириб гаплашма