Азизларим! Тириклик деб, чопган оталар, Рузгорим деб, шошган оналар, Жонингизга куймас болалар, Узингизни эхтиёт килинг азизларим. Таранг-таранг тортилар асаб, Емираркан инсонни газаб, Кон томирлар бунча мурт, ё Раб?! Узингизни эхтиёт килинг азизларим. Унг томонда жойлашса юрак, Булмасмиди шунчалар хуркак, Чикса чикар гуручдан курмак, Узингизни эхтиёт килинг азизларим. Тортишувда бир суздан колиб, Нохуш гапни хазилга олиб, Дилозорни Худога солиб, Узингизни эхтиёт килинг азизларим. Эй дуст, хар не касби корингиз, Хамрох сизга ташвиш, зорингиз, Ёнингизда юрсин дорингиз, Узингизни эхтиёт килинг азизларим. Улим - ёмон, дахшатли такдир, Аммо дузах олдида бахтдир, Асли уша оловдан хозир, Узингизни