Кўзим очиб уйғонсам сахар,
Оёқ қўлим соғ бўлса агар,
Каломингни айтсам шу маҳал,
Иймонимдан айирма АЛЛОҲ.!
Ота-Онам ранжитсам баъзан,
Эркалигу,қайсарлик билан..
Агар қилсам бирор бир гунох,
Меҳринг дариғ тутмагин АЛЛОҲ.!
Молу-дунё йўлдан алдаса,
Кибру-ҳаво ёқамдан олса,
Қўлим кири ювилиб кетса,
Омадимдан айирма АЛЛОҲ.!
Кимдир кечроқ,кимдир эртароқ,
Бу дунёда қололмас ҳеч ким..
Кўзимизга тўлганда тупроқ,
Жаннатингдан айирма АЛЛОҲ.!
ЎЗ-ЎЗИНГДАН АЙИРМА АЛЛОҲ..!