Оила кучогидан учиб узокка,
Баъзилари ногох тушиб тузокка,
Ололмай иш хакки ё арзимас сокка,
МУСОФИРЛАР ТАКДИРИ, ДАРДЛАРДИР
БУ...
Ичида гафлатни тошлаб ётади,
Гам-алам китобин бошлаб ётади,
Согинчдан кузларин ёшлаб ётади,
МУСОФИРЛАР ТАКДИРИ, ДАРДЛАРДИР
БУ...
Куз унгидан кетмас жажжи боласи,
Йулларига термулар уйда онаси,
Тогларнида йиглатар чеккан
ноласи,
МУСОФИРЛАР ТАКДИРИ, ДАРДЛАРДИР
БУ...
Чертиб куяр гохо, кунгил торини,
Ким хам эшитарди оху зорини,
Тунлари эслагай албат ёрини,
МУСОФИРЛАР ТАКДИРИ, ДАРДЛАРДИР
БУ...
Хаёт богларидан сизга гул сочдим,
Гохида разолат догидан кочдим,
Сизни дея дустларим бир гурух
очдим,-
МУСОФИРЛАР ТАКДИРИ,
ДА