ҲРИМ СЕНГА, ЎЗБЕК АЁЛИ
Кўз ёшинг арт, йиғлама ҳеч ҳам,
Ёлғизман деб, эгмагин бошинг.
Сен оқила, ўзбек аёли,
Дунёларга етар, бардошинг!
Сен куйинма, сабринг кенг олам,
Оқмасин ҳеч, маржон кўз ёшинг.
Ҳок-пойингга, арзимас қайғу,
Тану-жон-ла, омондир бошинг!
Сен қайғурма, борлигинг бўлак,
Содиқлигинг, ўзи бир баҳтдир.
Қадринг ўтказ, билсин ғанимлар,
Ширин сўзинг, бойлигу-тахтдир.
Сени кўзинг сирли, мафтункор,
Киприкларинг, ноёб бир сеҳр.
Рўмолларинг бирам ярашган,
Сенга фақат, танқис бир меҳр.
Меҳрим сенга, ўзбек аёли,
Табассум қил, кулгичинг кўрай?
Кий дўппингни, кўзгуга қара,
Сочларингни, майдалаб ўрай?