Савобин сотмоққа шайланди гўё,
Яхшиликка жавоб кутар одамлар.
Шунчаки, маъно касб этмайди дунё,
Одамийликни ҳам сотди одамлар!
Меҳр кутамизу, меҳр бермаймиз,
Шунданми? тугамас дилдаги ғамлар.
Нафсимиз тўймайди, Ол сен!-демаймиз,
Одамийликни ҳам сотди одамлар!
Ортингдан ғийбатлар отар жигаринг,
Бу сохта меҳрдан тўлмайди камлар.
Жон жигарим!-дейсан, сотар жигаринг,
Одамийликни ҳам сотди одамлар!
Дунё,зар йиғишга шошилдик, наҳот?
Яхшилик томонга майда қадамлар.
Қачондир берганин эслатиб бот-бот,
Одамийликни ҳам сотди одамлар!
Худойим меҳрибон дарду-давога,
Меҳрибон излагай кўздаги намлар.
Гуноҳга тортгувчи кайфу-сафога,
Одамийликни ҳам сотди одамлар!
Сохталикни қўйинг, дилдан кулайлик,
Энд