Эслаб қўй
Иш билан дунё кезиб,
Қийнаб юрагинг эзиб,
Хеч бўлмаса хат ёзиб,
Отангниям эслаб қўй.
Аёлингми суюгинг,
Аслида ким буюгинг?
Майли кўп бўлса юкинг,
Онангниям эслаб қўй.
Хамма меҳнатинг куйса,
Кимлардир тўнлар кийса,
Йиғлайди баҳтинг тойса,
Укангниям эслаб қўй.
Яшайсан кўпни кўриб,
Зўрсан осмонда юриб,
Иккита нон олиб бориб,
Синглингниям эслаб қўй.
Ўн ёшида куч берди,
Ака кўкни қуч дерди,
Сен учун четда юрди,
Укангниям эслаб қўй.
Отанг учун уч ўғлон,
Ватанинга биттасан.
Буюк иш қилиб бирон,
Ўз юртингни эслаб қўй.
Бунча ширин неъматинг,
Умуман йўқ Қимматинг,
Жуда чексиз Ҳимматинг,
Аллоҳмниям эслаб қўй.
Хамма лаззатдан тотсанг,
Ёки иймонинг сотсанг,
Билмай ғафлатга ботса