Сулаймон (а.c.) бир чумолини кўриб ундан: "Кунда қанча буғдой ейсан? деб сўрабдилар. Чумоли: "Бир дона", деб жавоб берибди. Сулаймон (а.c.) унинг олдига бир дона буғдойни қўйибдиларда, устидан бир косани ағдариб: "Кунлик ризқингни мен келтириб тураман"дебдилар. Эртасига келиб, косани олиб қарасалар чумоли бир дона буғдойнинг ярмини еб, қолган ярмини ушлаб ўтирганмиш. Сулаймон (а.c.) чумолига: "Менга, бир дона буғдойни бир кунда ейман, деган эдинг. Ярми ортиб қолибдику?" дебдилар. Чумоли у зотга қараб: "Ризқим Аллоҳнинг зиммасида экан, у Зот менга кунлик ризқимни етказишни унутмайди. Бунга ишончим комил, лекин куним сизга қолгач, эсингиздан чиқиб қолсамчи, деган хавотир билан ярмини олиб қўйд