♥♥♥ Бир бой одам кучада сочлари ўсган, жулдур кийимда бир одамни кўриб, «кел шунга бир ёрдам қилай» - деб , чўнтагидан бир танга чиқариб эҳсон қилибди. Ҳалиги одам эса мингга кир деб дуо қилса, «Одам 100 ёшда етса катта гап, нимага унақа дуо қиласиз»,- деса, - ҳалиги одам,- Тўғри 100 йил яшарсан лекин сени минг йил номинг ўчмаса ўша сени мингга кирганинг.- дебди, бу одам девонаи Машраб экан. Ҳа биз ҳаётимизда шундай иш қилайликки, биздан кейин ҳам шунақа минг йиллар эсдан чиқмайдиган ишлар қилайлик, халқ дилидан жой олиш эса худди шунинг мисоли бўлишига шак шубҳамиз йўқ албатта!!! ♥♥♥