Бир доктор аёл шундай хикоя қилади: Хонамга ташхис учун 60 ёшлардаги кампир билан 30 ёшлардаги эркак кириб келишди. Эркакнинг кампирга бўлган ўта илиқ муносабати диққатимни тортди. Чунки у кампирнинг қўлини ушлар ва устидаги ёпинчиғини тузатиб қўярди. Қўли билан овқат ва сув берарди. Кампирнинг соғлиғи хақида сўраб, тахлилларни олиб келишни айтганимдан кейин, эркакдан кампирнинг ақлий холати хақида сўрадим. Чунки кампирниг харакатлари мутаносиб эмас, берган жавоблари эса ғалатроқ эди. Эркак шундай жавоб берди: - У туғилганидан бери ақлий ногирон. Хайрат ичида: - Уни ким боқади? - деб сўрадим. У: - Мен, деб жавоб берди. Мен эса, - Шундайми? Унинг кийимлари ва танасини ким ораста тутади?