АЛЛОҲГА НИМА ДЕЙМАН???
Кимдир ўйлар эртага,
Нима ичиб не ейман?
Менчи ўйлайман ўлсам
Аллоҳга нима дейман?
Гоҳи ҳаром ютганман,
Нахс қўлидан тутганман,
Намозни унутганман,
Аллоҳга нима дейман?
Нафс ортида турганман,
Ҳирс йўлида юрганман,
Юзим айбга бурганман
Аллоҳга нима дейман?
Шайтон елкамга минса,
Иҳлос чечагим синса,
Бир кун юрагим тинса
Аллоҳга нима дейман?
Айбга тўла тўрт ёним,
Бўшдир савоб ҳамёним,
Чўғда ёнарми жоним
Аллоҳга нима дейман?
Гуноҳларим бир гала
Ҳайрияларим чала,
Дуоим беҳафсала
Аллоҳга нима дейман?
Қaзo Бомдод, Пешиним,
Аср, Шом ва Хуфтоним,
Йиғлаётир виждоним
Аллоҳга нима дейман?
Подшох билиб боламни
Гоҳ ранжитдим отамни,
Йиғлатмишам онамни,