ЯХШИ
Тилаб олган ҳурматдан
Гадо топган нон яхши.
Сотқин кўрган иззатдан
Чиқиб кетган жон яхши.
Юз йил йиғлаб юргандан,
Саодатли он яхши.
Эй дўст, мендан сўрмагин
Ким ёмону ким яхши.
Бўм-бўш тилла кўзадан
Майга тўла хум яхши.
Чумолини жонидан,
Қумурсқанинг қонидан,
Қарғанинг қумғонидан,
Ҳатто итнинг шонидан,
Таъма талаб каслардан
Бир чимдим райҳон яхши.
Эй дўст, мендан сўрмагин-
Алифми ё Нун яхши,
Кундуз қулдек юргандан
Озод юрган тун яхши.
Бурда нонни тутолсанг,
Фикрин қилиб яшасанг.
Қултум сувни ютолсанг,
Шукрин қилиб яшасанг.
Бир одамдек яшашга
Хақ берган имкон яхши.
Яхшилар кўп дунёда,
Демасман ҳеч: мен — яхши,
Яхшиликлар ярашган,
Дўсти азиз, сен — яхши.
Қумғонинг қўрсиз қолса,
Юрагин