Бир пайтлар мана бу қўшиқ роса авж олган эди:
Сочимдан кўп ошиғим,
Сен бўлмасанг бошқаси.
Бугун ана шу қўшиқни куёвчаклар сал ўзгартириб бемалол айтса бўлади:
Сочимдан кўп сарполарим,
Бири бўлмаса, бошқаси.
Аслида биз танқид остига олаётган, маломат қилаётган бу хунук одат — куёвчаклик бирданига ёки ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолгани йўқ. Йиллар оша уни ўзимиз «сайқалладик», кўпиртириб-тошириб, меъёридан ошириб алал-оқибат аянчли ўта хунук ҳолатга олиб келдик. Қатра-қатра йиғилиб дарё бўлур деганларидек, бўлар-бўлмас тўқима ва ясама «урф-одатлар»ни йўқ жойдан ясайвериб, энди ўзимиз боши берк кўчага кириб қолдик.
Бундан 25-30 йил илгари бўлган воқеа ҳеч эсимдан чиқмайди. Тоҳир тоғам қўшни қ