ОНАЛАР ЙИҒЛАМАНГ АСЛО ҲЕЧ ҚАЧОН..
Булутлар йиғилишиб чақмоқ чақади,
Айтинглар бу садо кимга ёқади.
Жуфт қаро кӯзлардан ёшлар оқади,
Оналар болам деб йиғлаган махал.
Ҳаттоки шарқироқ сой ҳам. йиғлайди,
Гадолар йиғлайди, бой ҳам йиғлайди.
Уларга қӯшилиб ой ҳам йиғлайди,
Оналар болам деб йиғлаган махал.
Оналар. ёшидан дарёлар тӯлар,
Дарёлар тӯлғониб безовта бӯлар.
Димоқлар ачишиб кӯзга ёш келар,
Оналар болам, деб йиғлаган махал.
Қабрга бош уриб йиғласа она,
Ҳаттоки, сесканмай ётса гар бола.
Кӯкларга етади бир мунгли нола,
Оналар болам деб йиғлаган махал.
Онани эъзозлар яхшию, ёмон,
Оналар йиғламанг, асло, ҳеч қачон.
Ҳаттоки, ларзага келади жахон,
Оналар болам деб йиғлаг