“Ёшартирувчи ўсимлик” — сельдерей таркибида қандай витаминлар бор?
Сельдерейнинг барги ҳам, илдизи ҳам ошпазлар, хўрандалар ва ҳатто парҳезшуносларнинг ҳурматига сазовор. Сельдерейни ҳақиқатан ҳам бемалол ёшартирувчи сабзавот деб аташ мумкин. Унинг баргларида қариш жараёнини секинлаштирувчи ва ўзига хос оқсил ҳосил бўлишини — коллагенларни стимулловчи С витамини мавжуд. Маълумки, тери қопламаларининг қайишқоқлиги ва эгилувчанлиги кўп жиҳатдан коллагенларга боғлиқ.
Сельдерей таркибига кирувчи Е витамини (токоферол) — тўқима ва ҳужайраларга кислород ва озиқ етказиб берувчи, уларни оксидланувчи маҳсулотлар билан ифлосланишдан сақловчи ва юз ранги тиниқлашуви ва тери силлиқланиши яхшиланишиг