Бир йигит ёшгина қизга уйланди. Кунларнинг бирида уйига куёвнинг оғайнилари зиёфатга келадиган бўлишди. Одатларига кўра, куёв қўй сўйдирди.
Аёлига чиройли қилиб таом пиширишини тайинлади. Қиз қўркиб кетиб, эрига овқат қилишни билмаслигини, ота уйида ўрганмаганлигини айтди. Эрнинг жаҳли чиқиб:
- Нарсаларингни тайёрла, сени уйингга қайтариб олиб бориб қўяман. Сен овқат қилишни билмасанг, менинг хотиним бўлишга нолойиқсан, - деди. Қизнинг уйига келиб, қизнинг отасига:
- Бу, сизларнинг молингиз, ўзингизга қайтарилди, - деди.
- Овқат тайёрлаш усулларини унга ўргатмагунингизча, менинг ёнимда унга ўрин йўқ! - деди. Ота:
- Икки ой давомида биз билан турсин. Шу муддат ичида билмаган нарсаларини