Савол: Намозида баъзи аъзоларини
қимирлатган, бошини қашиб, юзларини
сийпаб олган кишиларни кўраман. Бундай
қилиш намозни бузмайдими?
Жавоб: Пайғамбаримиз (алайҳиссалом):
“Агар намозхон кимга муножот қилаётганини билганида эди, юзини у ёқ-бу ёққа бурмасди”, деганлар. Намозда тўнини ўйнаш, бирор аъзосини қимирлатиш, узрсиз сийпаш, ён-атрофларга қараш макруҳдир. Шунинг учун намозда ортиқча ҳаракатдан ўзини тийиш керак.
Агар намоз ичида икки қўл билан бажариладиган ишларни қилса, шунингдек, бир рукнда бир ишни –масалан, юз силашни уч бор такрорласа, намози бузилади. Узрсиз кийимини тўғрилаб олса, сочини тараса, бу ишларни бир қўл билан қилса, макруҳ, икки қўл билан қилса, намозни буза