//// Ибратли хикоялар туркумидан ////
ОНАЖОНИМ, СИЗСИЗ БУ ДУНЁ МЕНГА ...
Ўлим... Бу сўзни эшитган кишининг юзидан табассум ариши аниқ. Дарҳақиқат, ўлим – чақирилмаган меҳмон. У ёшни ҳам, қарини ҳам, бойни ҳам, камбағални ҳам, яхшини ҳам, ёмонни ҳам фарқлаб ўтирмайди. Ҳаммамиз кун келиб дунё ҳаётини тарк этамиз. Бу – ҳаёт қонуни. Туғилиш ўлимга қўйилган илк қадамдир. Дунёга келган ҳар бир инсон албатта бир кун келиб дунёни тарк этажак. Бу дунёга ким ҳам устун бўлибди...
Аллоҳ таоло "Мунофиқун" сурасининг 11- оятида айтади: «Аллоҳ бирор жонни ажали келган вақтида (вафот эттирмасдан) қолдирмас!»
Лекин, ОНА вафот этса-чи, дунёда онанинг ўлимидан оғирроқ мусибат бормикин?! Ўзининг роҳат