--- Жонимдаги чироқсиз, она,--- Меҳр отлиғ булоқсиз, она,--- Сиз уйимнинг оппоқ ороми,--- Садоқатга сўроқсиз, она.--- Кексаликнинг каромати бор,--- Дуоингиз шафоати бор.---Топганимнинг тумори, онам,--- Борингизнинг барокати бор.--- Юзингизга сиғмас ажинлар,--- Оёқларин йиғмас ажинлар.--- Азобингиз арқони улар,--- Энди ўғил туғмас ажинлар.--- Сиз кўнглимнинг кўзисиз, она,--- Юрагимнинг юзисиз, она.--- Мен қиёсни қирқ йил қидирай,--- Фариштанинг ўзисиз, она!