Савлат тўкиб юрган уйингда,
Сийрати бор турган бўйингда,
Бир ўйнасин хурсанд тўйингда,
Дадангиз ни қучоқлаб қўйинг.
Дўсти бўлинг сирдоши бўлинг,
У мақтансин сиз бахтга тўлинг,
Хурсанд бўлса жилмайиб кулинг,
Дадангиз ни қучоқлаб қўйинг.
Бахтли инсон бўлиб яшасин,
Севинчларга тўлиб яшасин,
Юрагингиз бир бор бўшасин,
Дадангиз ни қучоқлаб қўйинг.
Омонат у ғафлатда қолманг,
Кўзларига аламлар солманг,
Дўстим сўзим кўнгилга олманг,
Дадангиз ни қучоқлаб қўйинг.
Ғулом Назар дер сўзидир рост,
Қанча хизмат этолсангда оз,
Дўстим сиздан битта илтимос,
Дадангиз ни қучоқлаб қўйинг.