Эрли эчки эътибор- Топмабдимиш эридан. Паймонаси тўлибди Зерикибди баридан. Така ишдан кеч келиб, Эрта кетармиш ишга. Вақт бўлмасмиш Такада, Ҳаттоки бош қашишга. Уйим-жойим деб ўзин, Ўтга-чўққа солармиш. Овқатланиб телевизор- Кўриб ухлаб қолармиш. Бора-бора Эчкиой, Хожасидан безибди. Хуллас калом ўзини, Жуда ёлғиз сезибди. Интернетда ўтириб, Чап берармиш хуморга. Вақтлар ўтиб боғланиб- Қолибди бир Қўчқорга. Шаҳар кўрган Қўчқор ҳам, Сўзга гуллар ўрабди. Сўнг Эчкининг телефон- Номерини сўрабди. Ширин сўздан Эчкиой, Бир семириб - озибди. Эриб кетиб номерин, Интернетда ёзибди. Телефондаги суҳбат, Янада авж олибди. Қўчқор бир кун муҳаббат- Изҳор қилиб қолибди.