Менинг бўлажак ёрим қандай бўлади?
Кеча бир дўстим суҳбатлашиб туриб, ажойиб бир эсдалиги билан бўлишди. У Малайзияда таҳсил олиб юрган вақтида бир профессорнинг айтган насиҳатларини айтиб берди. Менга бу бошқача таъсир қилди.
Профессор қуйидагиларни айтган экан: “Ҳар ким ўзига лойиқ одам билан оила қуради: яхши бўлсангиз, жуфтингиз ҳам яхши бўлади, ёмон бўлсангиз, ёрингиз ҳам шундай бўлади. Бу Қуръони каримнинг ҳақиқати, ҳаёт қонунидир.
Аллоҳ таоло Китобида “Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир”, деб айтган. Бу сўзнинг маъносини чуқур тушуна олмаганман. Вақт ўтгани сайин тушуниб, ҳайратда қолдим. Жуда кўп оилаларни сиртдан кузатдим, ўргандим. Яхши де