#Она... Бир ўғил ота вафотидан сўнг ўз онасини қариялар уйига жойлади. Ўғил вақти-вақти билан, хушига келганда онасидан хабар олиб турарди. Шу зайлда йиллар ўтди. Бир куни қариялар уйидан бир аёл келиб, ўғилга онани ўлим тўшагида ётганини айтди. У шошилганча онаси билан видолашмоқ учун қариялар уйига етиб борди. Ўғил онадан сўради: -Эй онам, сиз учун нима қилишимни хоҳлайсиз? Она айтди: -Болам, сендан бир тилагим: мана шу қариялар уйига кондиционер, музлатгич олиб бер ва бир ошхона ҳам қурдириб бергин. Ўғил ҳайратланиб: -Э, ўзингизни ўйласангизчи? Мана шу ҳолингизда ҳам бошқаларни ташвишини қиласиз-а?, деди. Она маҳзун овозда ўғлига охирги васиятини қилди: -Эҳ болам, мен иссиқ