Ибн Авн раҳимаҳуллоҳни оналари чақирдилар. Шунда у кишининг “Лаббай” деган овозлари оналариникидан баландроқ чиқди. Бу ишларига пушаймон бўлиб, истиғфор айтдилар ва иккита қулни озод қилиб юбордилар.
Ибн Сирин раҳимаҳуллоҳ оналарига гапирсалар, ерга кириб кетаётгандек тазарруъ билан гапирардилар. Агар оналари у кишининг олдиларига кирса, юзларининг ранги ўзгарар эди.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ оналари билан бир товоқдан овқат емасдилар. Бунга сабаб оналарининг егиси келган нарсага қўл чўзиб, оқ бўлиб қолишдан қўрқардилар.
Ибн Шурайҳ раҳимаҳуллоҳ масжидда дарс берар эдилар. Оналари келиб: “Тур ўрнингдан! Товуқларга дон бер!” дердилар. У киши оналарига итоат қилиб, дарҳол турар ва дарсни