Бир йигит ёқтирган қизининг қўлини сўраб унинг уйига борибди. Қизнинг отаси уни очиқ чеҳра билан қарши олиб дебди: - Сиз ўзингизда борини сўзлашингиздан аввал мен сизга олдин ўзимдаги борини айтмоқчиман. Фақат биргина саволимга жавоб берсангиз. Агарда Аллоҳнинг инояти ила тўғри топа олсангиз марра сизники. Йигит қувонганидан юраклари ховлиқиб дебди: - Мен жавоб беришга тайёрман, сўрайверинг.