Инсониятнинг саодати – энг яхши инсоннинг дунёга келишидадир
Аллоҳ таолога ҳамду санолар ва Унинг пайғамбари Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг издошлари ҳамда аҳлу байтларига саломлар ёғилсин.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло томонидан бутун оламлар (инсоният, инсу жинслар ва жамики мавжуд жонзотлар)га раҳмат, янги умид ва саодат сифатида юборилдилар.
Барча нарсага қодир бўлган Зот шундай дея хитоб қилади: “Сени оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик” (Анбиё сураси, 107-оят).
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дунёга келишлари бутун инсоният учун буюк воқеа, шунингдек, пайғамбарлик тар