– Ўғлим, ишдамисан?
– Ҳа, дада, тинчликми?
– Ўзим, ёнингга
бормоқчиман… Ўғилнинг
пешанаси тиришиб кетди.
Бугун текширувга катта
одамлар келиши керак.
Уларнинг ёнида қалтираб,
ҳассасига суяниб кириб
келаётган дадасини кўз
олдига келтирди. Телефонни
қулоғига босганча шоша-
пиша ташқарига чиқди. –
Дада, мен ишдамасман, ҳозир
анча узоқдаман, иш билан
кетгандим, нега эди ўзи?
– Ҳа, майли, унда болам,
ишингдан қўймай, ўзингни
эҳтиёт қил, болаларингга
салом айт. Бугун келасанми?
– Оббо дада, яқинда бордим-
ку! Майли, мени
чақиришяпти. Ўғил аслида ҳеч
ким чақирмаган бўлса-да,
“ҳозир” дедию тугмачани
босди. “Мени бекорчи деб
ўйлашади, шекилли…” Чол
гўшакдан эшитилаётган қис