Осон эмас мусофирга, осон эмас... Россияга ўйнагани борган эмас, Руслар кулиб уни кутиб олган эмас, Чин айтаябман, ёзганларим ёлғон эмас Осон эмас мусофирга, осон эмас... *** Мусофирлик нималигин борган билар, Кризисда бепул, ишсиз қолган билар, ФМС да навбат кутиб турган билар, Осон эмас мусофирга, осон эмас... *** Совуқ кунда баланд уйлар қурган билар, Иш йўғида халтуралар урган билар, Ўнбеш киши бир хонада турган билар, Осон эмас мусофирга, осон эмас... *** Ойлаб ишлаб, сўнг алданиб қолган билар, Миллон ишлаб, қўлга 100 минг олган билар, Ҳали етмай депортация бўлган билар, Осон эмас мусофирга, осон эмас... *** Бугун уйланиб, бир ой ўтмай учган билар, Ёрин қумсаб ёстиғини қучган билар, Кун