.............У КЕТДИ............
Бир қизни севардим,жонимдан ортиқ,
Сўраса жонимни қилардим тортиқ.
У кетди...беғубор,севгимни билмай,
Ёрни деб яралди,юракда оғриқ !
Дилимда тугилар,минг дарду алам,
Ичимда оҳ урар, ўкинчу нолам.
У кетди...вужудим,уйишди шу чоғ,
Кўзимга тор бўлиб кўринди олам !
Осмон эди орзулар ерга қулади,
Қон ютган юрагим, ғамга тўлади.
У кетди...чидолмай кунгил зорига,
На қилсин бағримда,бахтга тўлмади !
Айрилиб хижроннинг,азобин туйдим,
Не бўлса барини,тақдирга йўйдим .
У кетд...қучоғи тўлиб,бахтларга.
Мен уни шунчаки кечириб кўйдим..!
Жалолдин рузиев.