Жаннат ва дўзах ҳақида ривоят:Бир инсон Тангрининг жамолини кўришга муяссар бўлибди. У Яратганга дебди:– Мен жаннат ва дўзахни кўришни истайман.Худо уни икки эшик олдига олиб келибди. Биринчи эшик ортида улкан думалоқ стол бўлиб, унинг ўртасида ҳиди иштаҳани қитиқлайдиган овқат тўла катта идиш қўйилган экан. Стол атрофида ўтирган одамларнинг кўриниши абгор бўлиб, улар очликдан силлалари қуриб қолган экан. Уларнинг барчасининг қўлига узун қошиқлар боғланган экан. Стол атрофидагилар идишдаги овқатни қошиққа олишлари мумкин экан, лекин қошиқ узунлиги боис уни оғизларига тўғрилай олишмас экан. Бояги киши уларнинг бу ҳолатидан қаттиқ таъсирланибди.– Бу дўзах, – дебди Худо.Ҳалиги киши иккинчи эшик