Дада мени қўйиб юборинг,
Ошхонага боришим керак.
Хамир қилиб қўйибди Ойим,
Мен ҳам қориб кўришим керак !
Чойни тузга, тузни шакарга,
Оғдар тўнтар қилишим керак.
Шунча ишим кутиб турганда,
Ахир нега ухлашим керак !
Дада нега боғлаб қўйдингиз,
Ишларим кўп қолиб кетябди.
Бувим берган қандни тупроқга,
Роса суртиб егим келябди !
Ечиб қўйинг оёқларимни,
Туплигингиз кийиб кўрайин.
Ховлидаги ариқчамизга,
Бир пойини отиб кўрайин !
Гўдак дили ўзига хосдир,
Ташвишлари гўдакчасига.
Омон бўлсин Дадажонлари,
АВАЙЛАШАР ЭРКАКЧАСИГА !!!