Бағрим тилган одамлар,
Ғийбат қилган одамлар.
Борми менда аламлар,
Айтинг фақат юзимга,
Жавоб берай ўзимга.
Қилманг ортимдан ғийбат,
Жонга текандир тухмат.
Миш-мишим қилманг факат,
Айтинг фақат юзимга,
Жавоб берай ўзимга.
Сизда сира гинам йўқ,
Барчангиздан кўнглим тўқ.
Гап сўзларга тоқат йўқ,
Айтинг фақат юзимга,
Жавоб берай ўзимга.
Завол кетди эх ихлос,
Ранжитманг сиз илтимос.
Ёшингизга бўлиб мос,
Айтинг фақат юзимга,
Жавоб берай ўзимга.