Бир камбағал эрнинг хотини сарёғ тайёрлар эди, кейин эса эри уни дўконга олиб бориб сотар эди. Аёл сарёғга доира шаклини берар ва унинг вазни доим 1 кг бўлган. Шу йўл билан улар оилани боқар эдилар.
Бир куни сотувчи унга сарёғни сотаётган камбағалдан шубҳаланди ва сотиб олинган сарёғларни тарозда ўлчаб кўради. Сотувчи қараса ҳар бири 1 килограмм эмас, балки 900 грамм вазнга эга эди ва бундан сотувчи ғазабланиб кетди.
Эртанги куни тонгда, ўша камбағал яна дўконга келади, сотувчи жахл билан шундай деди:
-Бошқа менга сарёғингни олиб келма! Мен энди сендан бошқа сотиб олмайман, сен ёлғончисан! Сен менга сарёғ 1 килограммдан бўлади деб айтган эдинг, аслида эса улар 900 граммдан экан. Мени алда