Йиқилганда суянч эдингиз, Қоя каби таянч эдингиз, Нур эдингиз, қувонч эдингиз, Онажоним — доно сарбоним, Дуолари тилло карвоним. Қадрингизни гоҳо билмадим, Қўлингизга ҳасса бўлмадим, Кулбангизга васса бўлмадим, Онажоним — гавҳари жоним, Дуогўйим — ширин забоним. Узоқ кетсам йўлимга қараб, Ўлтиргансиз зор-зор мўлтираб, Мен гўл эса юрганман «яйраб», Онажоним — чашми гирёним, Нигоҳбоним — сарвари жоним. Тонар бўлса қўлимдаги тор, дунё, Уч кун ўтмай унутгай, дўст-ёр дунё. Еру кўкни титратиб зор-зор дунё — Онам йиғлар, онам йиғлар, онам у ... Гулдай кулиб юрмасмиди ўғлим деб, Кўриб кўнглим тўлмасмиди, ўғлим деб, Онанг ўлса бўлмасмиди ўғлим, деб Онам йиғлар, онам йиғлар, онам у... Кўнглим қолса бу