КЎНГИЛ ОЙНАСИНИ АРТИБ ТУРИНГ
Бир оила шаҳар марказидаги кўп қаватли
уйларнинг бирига кўчиб келди.
Янги хонадон бекаси эрталаб азонда
уйғониб, ташқарига боқди. Қараса, қўшни
аёл ювилган кирларини дорга ёйиш билан
банд.
- Ё тавба, анави аёлнинг кирлари ҳечам
“очилмабди”, чала ювганми, дейман, -
деди киноя оҳангида.
Унинг бу гапларини эшитган эри лом-мим
демади.
- Қўшнимнинг совуни сифатли эмасдир.
Эҳтимол, кир ювишни билмас. Унга кир
ювиш қанақа бўлишини бир ўргатиб
қўйсам бўларкан.
Шу тариқа ҳар сафар ҳалиги қўшни аёл
дорга кир ёйганда, шу суҳбат
такрорланаверди, эр эса бепарво.
Ажиб ва мунаввар кунлардан бирида аёл
дераза оша ташқарига боқди-ю, беихтиёр
қичқириб юборди:
- Вой, мана қаранг!