Билиб айтган мендан яхши билганлар,
Минг насядан битта накди зиёда.
Жавоб бер-чи юравермай ман-манлаб,
Чин кадрдон дустинг борми дунёда.
Билиб булмас одамзотнинг ичини,
Дустингман деб кайраб юрар тишини.
Уйлаб кур-чи,бу дунёнинг ишини,
Чин кадрдон дустинг борми дунёда.
Огир кунда сени ташлаб кетмаган,
Сирларингни бировларга айтмаган,
Сенинг учун хеч нарсадвн кайтмаган,
Чин вафодор дустинг борми дунёда.
Дуст чикмайди баъзан минтта улфатдан,
Бошингга иш тушса бари хилватда,
Сурокла-чи, уз узингни бир марта,
Чин кадрдон дустинг борми дунёда.
Бировларга келмасин деб хеч малол,
Уз узимга бердим аччик бир савол,
Худойимдан куркадиган бир халол,
Чин кадрдон дустинг борми дунёда