Бир куни онам билан тортишиб қолдик.
Овозлар кўтарилишгача борди. Олдимдаги
китоб-дафтарларимни зарда билан стол устига
отдим-да, хонамга кириб кетдим. Ўша пайтда кўнглимга қил хам сиғмасди. Одатда бирор
нарсадан қаттиқ хафа бўлсам, уйқу билан
ёзилардим . . .
Эртаси куни университетдан қайтаётиб, ўзимни
қўярга жой тополмай, қаерда юрганимни хам
билолмай, безовталаниб, охири мехрибон онажонимга хазилнамо бир нома ёздим.
Номада жумладан шундай дейилганди:
"Эшитишимча, инсон оёғининг ости устига
нисбатан мулойимроқ ва юмшоқроқ бўларкан.
Муборак оёғингиз шу гапларнинг тўғрилигини
лабларим билан текшириб кўришимга ижозат берармикин!"
Уйга келсам, волидам мени остонада кутиб
турарди