Америкалик ишбилармон ва бир неча китоблар муаллифи Гари Вайнерчук ҳар куни эрталаб ўзимизга ўзимиз такрорлашимиз керак бўлган ибора билан бўлишди. Бу сизга ҳаётдаги энг асосий нарсани унутмасликка ёрдам беради. "Лайфхакер" нашрида шу ҳақида маълумот берилди.
Энг яхши ҳаётбахш ибора атиги уч сўздан ташкил топган: "Сен мангу эмассан". Сизларни қўрқитмоқчи эмасман, шунчаки борини айтдим. Бахтли бўлишимиз учун биргина ҳаётимиз бор, бунинг учун бошқа имкон бўлмайди. Ўзингизга ёқмаган иш билан шуғулланаётганингизни айтиб, нолигандан кўра, ҳаракатга киришинг.
Дунёда бировнинг бахти ҳақида қайғурадиган кишилар ҳаддан зиёд кўп, аслида улар ўз бахтлари борасида қайғурганлари яхши. Биласизми, нима