Фақат «Қ» ҳарфи билан бошланадиган шеър, ўхшаса ҳузур, ўхшамаса узр дўстлар.
Қалин қорлар қиш қалови,
Қаҳратонлар қуш қирони,
Қузғунлардан қочар қарға,
Қирқда қўнди қош қирови.
Қаламқошдек қалдирғочим,
Қичирлайди қайрағочим.
Қани қурбим қарашсайди,
Қарашардим қайғудошим.
Қўни қўшни қийқирарлар,
Қусурлари қон қалбимга
Қувончидан қаҳқаҳ қилар
Қасд қиларлар қабоғимга.
Қирқ қиз қараб қайғуради
Қари қайин қир қуёши.
Қўмондонлар қон қусарлар,
Қимтинади қуролдоши.
Қаён қараб қўйсам қийғир,
Қийиллайди қўйлар қуюн.
Қаердадир қочар қуён,
Қуёнларга қишлар қийин.
Қор-қировлар қочингизлар,
Қуёшлардан қонсин қароқ.
Қаердасан қувончларим,
Қон қилмагин қил қўнғироқ!
Ал