Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ таолонинг Ўзи ва фаришталар саловат айтадир ҳамда Аллоҳ мусулмонларни ҳам у зотга салавот айтишликка буюради: ﺇِﻥَّ ﺍﻟﻠَّﻪَ ﻭَﻣَﻼﺋِﻜَﺘَﻪُ ﻳُﺼَﻠُّﻮﻥَ ﻋَﻠَﻰ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﻳَﺎ ﺃَﻳُّﻬَﺎ ﺍﻟَّﺬِﻳﻦَ ﺁﻣَﻨُﻮﺍ ﺻَﻠُّﻮﺍ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠِّﻤُﻮﺍ ﺗَﺴْﻠِﻴﻤًﺎ «Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг». (Аҳзоб, 56-оят) Аллоҳнинг амри бандалар учун фарз-вожиб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам уламоларимиз ҳар бир киши умри давомида бир марта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат аймоғи фарздир, дейдилар.