__Савлат тўкиб юрган уйингда,
__Сийрати бор турган бўйингда,
__Бир ўйнасин хурсанд тўйингда,
__Дадангизни қучоқлаб қўйинг.
__Дунё ишин бир четга суриб,
__Борлигида мехрига тўйинг.
__Хафа бўлса кўйинг кулдириб,
__Дадангизни кучоклаб кўйинг .
__Дўсти бўлинг сирдоши бўлинг,
__У мақтансин сиз бахтга тўлинг,
__Хурсанд бўлса жилмайиб кулинг,
__Дадангизни қучоқлаб қуйинг.
__Бахтли инсон бўлиб яшасин,
__Севинчларга тўлиб яшнасин,
__Юрагингиз бир бор бўшасин,
__Дадангизни қучоқлаб қўйинг.
__Омонат у ғафлатда қолманг,
__Кўзларига аламлар солманг,
__Дўстим сўзим кўнгилга олманг,
__Дадангизни қучоклаб кўйинг.
__Дўстим энди уйланинг бир оз,
__Сўкиб берса дуога йуйинг.
__Хафа бў