Баҳор яқин, март яқин, Жонланади хаёллар. Кўкламдайин кўркланиб, Солланади аёллар! Феврал тугаб, бир олам, Ташвиш яқин, дард яқин. Огоҳ бўлинг, йигитлар, Саккизинчи март яқин! Гул танлайди ёр учун, Эркакларнинг даҳоси. От нархига тенг бўлар, Битта гулнинг баҳоси! Совға излаб толасиз, Тақинчоқми, атирми? Баҳорнинг илк байрами, Совғаларсиз татирми?! Бир маслаҳат: ўшал кун, Олинг бебаҳо пўстин. Ахир суйган ёрингиз, Баҳоси йўқдир дўстим! Боринг заргар растага, Мардларча қадам босиб. Узук олинг тиллодан, Бармоғига муносиб! Автосалон сайр этинг, Топганингиз бир паркми?! Олинг оппоқ Matiz, ё, Қизил рангли Spark ми. Урфдан қолган, дўстгинам, Уйда қозон қайнатиш. Даркор