“Барселона”нинг Испания чемпионатидаги кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг кўпчилик, ҳатто Аргентина терма жамоаси устози Херардо Мартино Мессининг аввалги ҳолатига қайта олишига шубҳа қилган эди. Аммо Месси ўз сўзини айтди ва уни унутиб юборганларга ким аслида ким эканини яна бир бор эслатди. “Аякс”га қарши учрашувда дубль муаллифи бўлган Лео Месси Еврокубоклардаги голлар сонини 71 тага етказиб, Роналдудан ўтиб, Рауль рекордини такрорлади.